Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

2026/2027-ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га қабул бошланди

✅Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026-йил 20-июльдаги 232-сонли буйруғига мувофиқ, 2026/2027-ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га қабул бошланганлигини маълум қиламиз.

➡️ Ҳужжатларни қабул қилиш

🗓 Муддат: 2026-йил 20-август, соат 23:59 гача.

🖥 Ҳужжат топшириш: фақат электрон шаклда medtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали.

‼️ Талабгор бир қабул мавсумида 1 та таълим ташкилоти ва 1 та мутахассисликни танлаши мумкин.

📝 Кириш тест синовлари

▪️ Сана: 2026-йил 25–30-август.

🏢 Тест синовлари Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади.

📌 Қабул натижалари эълон қилиниб, қабул буйруқлари 2026-йил 10-сентябрга қадар расмийлаштирилади.

📂 Электрон тарзда юкланадиган ҳужжатлар:

🪪 Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

📖 Олий тиббий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;

📑 Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.

👩‍💻 Масъул котиб: (PhD) доцент Тажиева Зебо Баҳодировна

☎️ Мурожаат учун тел.:
+998 90 469 27 67
+998 99 486 77 72

🏢 Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Тинчлик кўчаси, 49-уй.

🏘 Мўлжал: Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (УрДТИ Педиатрия маркази).


Абидов
21.07.2026