Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Институт Кенгаши

Институт Кенгаши

Институт кенгаши тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим вазирлиги томонидан 1998-йил 9-декабрда тасдиқланган 345-сонли буйруқ асосида ишлаб чиқилган. Низом Урганч давлат тиббиёт институти ректори, т.ф.д., профессор R.Yu. Рузибаев томонидан 2019-йил августда тасдиқланиб, амалдаги муддатида қўлланилмоқда.

Кенгашнинг асосий мақсади қуйидагича белгиланган: олий таълим муассасаси жамоаси саъй-ҳаракатларини интеллектуал салоҳият ва барча имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш орқали Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида белгиланган вазифаларни бажариш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтириш.

Низомга мувофиқ Институт Кенгаши қуйидаги вазифаларни амалга ошириб келмоқда:

—        Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларининг қатъий бажарилишини таъминлаш;

—        Илмий тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режаларининг ижросини кузатиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;

—        Олий таълим муассасасининг йиллик ва истиқболли ривожланиш режаларини тасдиқлаш;

—        Моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш

—        Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ишларини ташкил қилинишини муҳокама қилиш;

—        Ижодий таътил бериш, профессор-ўқитувчиларни лавозимларга тайинлаш, диссартация мавзуларини тасдиқлаш.

Низомга биноан Кенгаш таркиби ректор, проректорлар, факультет деканлари, мустақил ташкилот ва тармоқлар директори, мутахассис чиқарувчи кафедра мудирлари ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарларидан ташкил этилади. Ваколат муддати — 5 йил. Кенгаш йиғилиши унинг таркибидаги аъзоларнинг 2/3 қисми иштирок этганида ҳақиқий ҳисобланади.

Қарорлар очиқ овоз бериш тартибида кўпчиликнинг овози билан қабул қилинади. Профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш ва илмий унвон бериш бўйича қарорлар ёпиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Кенгаш қарорлари Институт ректори томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради. Кенгаш йиғилишлари Баённомалари Кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланиб расмийлаштирилиб келинмоқда.

Кенгаш раиси — Институт ректори т.ф.д. Рузибаев Рашид Юсупович; Кенгаш котиби — Ахмедова Назокат Фарҳод қизи.

Выдержка из протокола заседания № 11 от 26 июня 2026 года.