Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Кадрлар бўлими

Ахмедов Бахтиёр Юсупович

Бўлим бошлиғи

Бўлим тўғрисида умумий маьлумот

— Кадрлар бўлими  Урганч давлат тиббиёт институтининг мустақил таркибий кисми хисобланади;

— Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги Қонуни”га,“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га, Олий таълим тўғрисидаги Низом ва институт Низомига хамда Мехнат Қонунчилиги меъёрий ҳукукий хужжатларига, институт Ректори буйруқларига, кўрсатмаларига, йўриқномаларига амал қилади;

— Кадрлар бўлими институт ва бўлим номи ёзилган юмалоқ муҳрга эга;

— Юмалоқ муҳр кадрлар бўлими бошлиғи ёки бошлиқ томонидан масъул этиб тайинланган ҳодим иҳтиёрида бўлади;

— Бўлим бошлиғи “профессор-ўқитувчилар билан ишлаш”, “Маъмурий-хўжалик ҳодимлари билан ишлаш”, “Ўқув-ёрдамчи ходимлар билан ишлаш” ” фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади;

— Бўлим бевосита институт  ректорига бўйсунади.

 

Бўлимнинг асосий вазифалари

— Ишга олинган хар бир ҳодим ва профессор-ўқитувчилар ўртасидаги меҳнат шартномалари, ҳодимларнинг меҳнат дафтарчаларига оид маьлумотларни Ягона миллий меҳнат дастурини электрон платформасига жойлаштириш ҳамда иш фаолиятига оид буйруқларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;

— Профессор-ўкитувчи ва ходимларнинг қўнимсизлигини таҳлил қилиш, ҳодимлар сифат таркибини яхшилаш ва уларни ўрнашиб қолиш борасида олиб бориладиган ишлар, фойдаланиш учун маълумотлар, шунингдек фаолиятга оид бошқа кўрсаткичларни ўрганиш;

— Институт номенклатурасига кирувчи ҳодимлар захирасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш борасида раҳбариятга таклифлар бериш;

— Институт ҳодимларини давлат, вазирлик ва тармоқ мукофотлари билан тақдирлаш ишларини ташкиллаштиришда раҳбариятга таклиф киритиш;

 

 

Шарипова Наргиза Джуманазаровна

Инспектор

Салаева Садокат Уктамовна

Инженер по кадрам 1-й категории