
Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетига 2026/2027-ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га қабул бошланди

✅Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026-йил 20-июльдаги 232-сонли буйруғига мувофиқ, 2026/2027-ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га қабул бошланганлигини маълум қиламиз.
➡️ Ҳужжатларни қабул қилиш
🗓 Муддат: 2026-йил 25-июл, соат 23:59 гача.
🖥 Ҳужжат топшириш: фақат электрон шаклда lk.rsmu.ru ахборот тизими орқали.
‼️ Талабгор бир қабул мавсумида 1 та таълим ташкилоти ва 1 та мутахассисликни танлаши мумкин.
📝 Кириш тест синовлари
🗓 Сана: 2026-йил 29-30-июль.
🏢 Тест синовлари Тошкент давлат тиббиёт университети ҳудудида ўтказилади.
📌 Қабул натижалари эълон қилиниб, қабул буйруқлари 2026-йил 10-сентябрга қадар расмийлаштирилади.
📂 Электрон тарзда юкланадиган ҳужжатлар:
🪪 Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
📖 Олий тиббий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;
📑 Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
👩💻 Масъул котиб: (PhD) доцент Тажиева Зебо Баҳодировна
☎️ Мурожаат учун тел.:
+998 90 469 27 67
+998 99 486 77 72
🏢 Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Тинчлик кўчаси, 49-уй.
🏘 Мўлжал: Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (УрДТИ Педиатрия маркази).