Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими

Жуманиёзов Мансур Бахтиёрович

Бўлим бошлиғи

Бўлим “Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими номи билан 2021 йилда ташкил этилган. Бўлим бошлиғи лавозими 2021 йилнинг июль ойидан 2022 йилнинг март ойига қадар вакант бўлган. 2022 йилнинг март ойидан бошлаб бугунги кунга қадар бўлим бошлиғи лавозимида Жуманиёзов Мансур Бахтиёрович фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлимда 2 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Бўлим бош мутахассиси лавозимида 2021 йилнинг июль ойидан 2025 йил июль ойига қадар Рузимов Бахтияр Абдуллаевич, Одамбоев Рахимбой Шавкатович, Рахманов Умрбек Алишеровичлар фаолият олиб боришди. 2025 йил июль ойидан бугунги кунга қадар бош мутахассис лавозимида Қадамбеков Муродбек Қувондиқ ўғли фаолият олиб бормоқда.

Бўлим фаолияти йўлга қўйилгандан кейин, институтда коррупцияга қарши курашишнинг янги тизимларидан фойдаланиш бошланди. Сохани тартибга солиш учун 50 ортиқ ички идоравий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди. Талабалар ва ходимларда коррупцияга қарши тоқатсизлик фикрлари уйғонишни бошлади. Бўлимнинг ташаббуси билан муассасада одоб-аҳлоқ комиссиясининг фаолияти янада кучайтирилди. Олийгоҳда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, унга қарши курашишда фаол иштирок этиш учун коррупцияга қарши курашиш ёш талабалар клуби, коворкинг маркази, волонтёрлар гуруҳи ҳамда антикоррупция мониторинг гуруҳи ташкил этилди ва фаолияти йўлга қўйилди. Ходимлар ва талабалар 2023 йилдан бошлаб, коррупцияга қарши курашиш соҳасида малака ошириш курсларида ўқиб келишмоқда. Бўлим олдига қўйилган вазифаларни аъло даражада бажариб келишмоқда.

Қадамбеков Муродбек Қувондиқ ўғли

Главный специалист