Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Халқаро ҳамкорлик бўлими

Абдуллаев Хурсандбек Отабоевич

Бўлим бошлиғи

Бўлим тарихи ва фаолияти.

Институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими 2019 йил ташкил қилинган. Олиб борилган изчил ва мақсадли ишлар натижасида институтнинг хорижий ҳамкорлар сони йилдан-йилга сезиларли даражада ошиб бормоқда. Жумладан, 2019-йилда институт атиги 7 та хорижий ташкилот билан ҳамкорлик қилган бўлса, 2026-йилга келиб бу кўрсаткич 60 тадан ортди. Бугунги кунда институт Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Покистон Ислом Республикаси, Туркия Республикаси, Жанубий Корея, Германия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа қатор давлатларнинг нуфузли университетлари, клиникалари ҳамда тиббиёт ташкилотлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Мазкур халқаро ҳамкорлик алоқалари доирасида ҳар йили институтнинг қарийб 100 нафар профессор-ўқитувчилари хорижий ҳамкор олий таълим муассасаларида академик мобиллик дастурлари асосида малака ошириб, стажировкадан ўтиб келмоқда. Шу билан бирга, институтнинг 50 нафарга яқин талабалари ҳар йили хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг клиник базаларида ёзги малакавий амалиётларда иштирок этиб, халқаро тажриба орттирмоқда. Таълим сифатини янада ошириш мақсадида институт ўқув жараёнларига ҳар йили 50 нафардан ортиқ хорижий профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари жалб этилмоқда.

Шунингдек, институтда етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан ҳамкорликда бакалавриатнинг “Даволаш иши” йўналишида 3+3 форматида, “Стоматология” йўналишида 3+2 форматида, Қозон Федерал университети билан “Фармация” йўналишида 3+2 форматида ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Шинжон тиббиёт университети билан ҳамкорликда “Халқ табобати” йўналишида бакалавриатда 3+2 форматида ва магистратурада 1+2 форматида, Туркиянинг Сўғлиқ билимлари университети билан “Даволаш иши” йўналишида 4,5+1,5 форматида қўшма таълим дастурлари ташкил этилган.

Институтда таҳсил олаётган хорижий талабалар сони ҳамда уларнинг географияси йил сайин кенгайиб бормоқда. Ҳозирги кунда Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Миср Араб Республикаси, Афғонистон, Тоҷикстон, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа яқин 10 дан яқин давлатлардан 1400 нафардон ортиқ хорижий талабалар Урганч давлат тиббиёт институтида таҳсил олишмоқда. Бу ҳолат институтнинг халқаро таълим маконидаги жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини яққол намойон этади.

Шарипов Акбар Илхомович

Методист