Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

2026/2027 ўқув йили учун клиник ординатурага (резидентура) қабул бошланди

2026/2027 ўқув йили учун клиник ординатурага (резидентура) қабул бошланди

✅ Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026-йил 20-июльдаги 232-сонли буйруғига мувофиқ, 2026/2027 ўқув йили учун клиник ординатурага (резидентура) қабул бошланганини эълон қиламиз.

➡️ Ариза топшириш

🗓 Охирги муддат: 2026-йил 20-август, соат 23:59 гача.

🖥 Ариза топшириш: фақат medtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали электрон шаклда.

‼️ Абитуриентлар ҳар бир қабул даврида битта таълим муассасаси ва битта мутахассисликни танлашлари мумкин.

📝 Кириш имтиҳонлари

▪️ Сана: 2026-йил 25–30-август.

🏢 Имтиҳонлар Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ўтказилади.

📌 Қабул натижалари ва қабул хатлари 2026-йил 10-сентябргача эълон қилинади ва берилади.

📂 Электрон тарзда юкланиши керак бўлган ҳужжатлар:

🪪 Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

📖 Олий тиббий маълумот дипломи ва унинг иловаси;

📑 Амалдаги қоидаларга мувофиқ талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар.

👩‍💻 Ижрочи котиб: (ПҳД) Доцент Зебо Баходировна Таджиева

☎️ Саволлар бўйича қўнғироқ қилинг:
+998 90 469 27 67
+998 99 486 77 72

🏢 Манзил: Хоразм вилояти, Урганч, Мустақиллик тиббий-ижтимоий маркази, Тинчлик кўчаси, 49-уй.

🏘 Мўлжал: Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (Урал давлат тиббиёт институтининг болалар маркази).


Абидов
21.07.2026