Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетига 2026/2027-ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га қабул бошланди

Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетига 2026/2027-ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га қабул бошланди

✅Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026-йил 20-июльдаги 232-сонли буйруғига мувофиқ, 2026/2027-ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га қабул бошланганлигини маълум қиламиз.

➡️Ҳужжатларни қабул қилиш

🗓 Муддат: 2026-йил 25-июл, соат 23:59 гача.

🖥 Ҳужжат топшириш: фақат электрон шаклда lk.rsmu.ru ахборот тизими орқали.

‼️Талабгор бир қабул мавсумида 1 та таълим ташкилоти ва 1 та мутахассисликни танлаши мумкин.

📝Кириш тест синовлари

🗓 Сана: 2026-йил 29-30-июль.

🏢Тест синовлари Тошкент давлат тиббиёт университети ҳудудида ўтказилади.

📌Қабул натижалари эълон қилиниб, қабул буйруқлари 2026-йил 10-сентябрга қадар расмийлаштирилади.

📂Электрон тарзда юкланадиган ҳужжатлар:

🪪Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

📖Олий тиббий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;

📑Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.

👩‍💻Масъул котиб: (PhD) доцент Тажиева Зебо Баҳодировна

☎️Мурожаат учун тел.:

+998 90 469 27 67

+998 99 486 77 72

🏢Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Тинчлик кўчаси, 49-уй.

🏘 Мўлжал: Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (УрДТИ Педиатрия маркази).


Абидов
22.07.2026