
“Битирувчилар бандлиги ва имтиёзли кредитлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

Бугун Урганч давлат тиббиёт институтида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Хоразм вилояти филиали, “Ўзмиллийбанк” АЖ Хоразм вилояти филиали ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши ҳамкорлигида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда битирувчилар учун яратилаётган бандлик имкониятлари, хусусий бизнесни йўлга қўйишдаги имтиёзлар, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармасининг дастурлари ва “Ўзмиллийбанк” томонидан тақдим этилаётган кредит турлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Талабалар мутахассисларга ўз саволларини йўллаб, амалий жавоблар олишди.
Абидов
20.11.2025




