Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Илмий ишлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими

Хаджиева Нигора Мадраимовна

Бўлим бошлиғи

Илмий салоҳият:

УрДТИ нинг илмий салоҳияти -34 %

Фан докторлари ва DSc лар — 21 нафар

Фан номзодлари ва PhD лар – 162 нафар

7 нафар таянч докторант, 200 га яқин мустақил изланувчилар илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. 

Кейинги 3 йилда 7 нафар ходим DSc, 59 нафар ходим PhD илмий даражасини олишди.

 

Грант лойиҳалар:

2023-2026-йилларга мўлжалланган 6.660 млн. сўмлик “Қуйи Оролбўйи минтақаси жарроҳларининг юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бўйича малакаларининг шакллантириш самарадорлигини ошириш” номли  “драйвер” инновацион лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

 

Илмий-амалий анжуманлар: УрДТИда ҳар йили камида 3 та халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманлар ўтказилиб келинмоқда.

 

Клиник ординатура (резидентура):

Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлимига клиник ординатура фаолияти ҳам бириктирилган. 

42 та йўналишда — 359  нафар ординатор;

Бошланиши: 1996-йил 7 та йўналишда 13 нафар ординатор

Ҳозирда: 42 та йўналишда 359 нафар ординатор

1996-йилдан то ҳозирги кунга қадар  жами 2018 нафар клиник ординаторлар мутахассислик гувоҳномасини олдилар.

Ҳозирги кунда 359  нафар ординатор таҳсил олмоқда. Улар қаторида Россия Федерацияси Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан 1+1 қўшма таълим дастури асосида таълим олаётган ординаторлар, шунингдек Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорлик шартномаларига асосан онлайн таълим олаётган қозоғистонлик клиник ординаторлар бор.

Ибодуллаева Барно Арипжановна

Инженер-исследователь

Буранова Малохат Наримон кизи

Инженер-исследователь 1-й категории