Клиник анатомия ва гистология кафедраси

Рузметов Улугбек Авазметович
Кафедра “Клиник анатомия ва гистология” кафедраси номи билан 2019 йилда ташкил этилган. Кафедра мудири вазифасини бугунги кунгача т.ф.н. доцент Рўзметов Улуғбек Авазметович бажариб келмоқда. Кафедрада xозирги кунда 12 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормокда. Кафедранинг илмий салоҳияти 15% ни ташкил этади. Кафедра базаси асосий бинонинг 5 қаватида жойлашган бўлиб, шу қаватнинг ўзида барча ўқув ишлари олиб борилади. Кафедрада йилига 1500 дан ортик талабалар, шу жумладан 200 дан ортик xорижий талабаларга ўзбек, рус ва инглиз тилида маъруза ва амалий машғулотларга қатнашиб келишади. Талабаларга амалий машғулот ва маърузалар инновацион теxнологиялар асосида олиб борилади.
Кафедра жамоаси томонидан нуфузли Республика ва xорижий журналларда ҳамда xалқаро конференциялар тўпламларида 300 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этилган. Шунингдек, 10 дан зиёд услубий қўлланма, 5 та монография ва 10 та ўқув қўлланмаси нашр этилган.
Кафедрада 10 га яқин янги тадқиқот усуллари амалиётга татбиқ қилинган. Кафедра xодимлари доимий равишда xорижий мамлакатларда Россия, Туркия, Ҳиндистон университет ва клиникаларида малака ошириб келмокдалар. 2025 йилда кафедра базасида замонавий симулятсион марказ ташкил этилди. Бу марказ талабалар ва ёш мутаxассислар учун амалий кўникмаларни мустаҳкамлашда муҳим майдон бўлиб xизмат қилмоқда. Кафедра жамоаси илмий салоxият, таълим сифатини ошириш ва ёш кадрларни тарбиялаш борасида фидойилик билан меxнат килмокда. “Клиник анатомия ва гистология кафедраси” бугунги кунда Урганч давлат тиббиёт институтининг илмий ва амалий марказларидан бири сифатида республикамиз ривожига муносиб xисса қўшиб келмоқда.
Профессор ўқитувчилар таркиби
- Сўнги янгиликлар
-
17.11.2026Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда
-
03.11.2026Урганч давлат тиббиёт институтида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув машғулотлари давом этмоқда
-
24.10.2026Меҳр улашиб, эзгулик сари!
-
20.10.2026“Ёшлар коррупцияга қарши”
-
31.07.2026Урганч давлат тиббиёт институти TalabaExpo–2026 кўргазмасида ўзини муносиб тарзда намойиш этди
-
29.07.2026Урганч давлат тиббиёт институти халқаро ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда
-
08.04.2026Талабалар баҳори – 2026
-
04.04.2026Урганч давлат тиббиёт институти талабалари Ёшлар маркази ҳудудида ташкил этилган ҳашарда иштирок этмоқдалар
-
11.03.2026“Киберхавфсизлик ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш концепцияси” мавзусида ахборот-маърифий тадбир бўлиб ўтди
-
10.03.2026«Ёшлар — гиёҳвандликка қарши!» мавзусида «Энг яхши расмлар» танлови
-
Барчасини кўриш










