Болалар жарроҳлиги, анестезиология ва реаниматология кафедраси

Сапаев Отабек Кодирович
1-Тошкент Давлат тиббиёт институти Урганч филиали директори, т.ф.д., профессор Р.Д.Қурбановнинг 1994 йил 10-февраль 17–сонли буйруғига асосан «Болалар хирургияси» кафедраси Вилоят болалар клиник шифохонаси базасида ташкил қилинган.
Кафедрага 1994-1996 йилларда т.ф.н., доцент Утегенов Нурлепес, 1996-1998, 2011-2012 йилларда т.ф.н., доцент Оллабергенов Одилбек Тажиддинович, 1998-2011 йилларда т.ф.н., доцент Худайберганов Рустам Тангрибергановичлар мудирлик қилганлар.
2012 йил 3 сентябрдан хозирги кунгача т.ф.д., доцент Сапаэв Отабек Қодирович кафедра мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Кафедра 2011-2012 йилларда “Болалар жаррохлиги ва онкология” кафедраси бўлиб, 2013-2016 йилларда “Болалар жаррохлиги, анестезиология ва реаниматология, стоматология” кафедраси ва 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб “Болалар жаррохлиги, анестезиология ва реаниматология” кафедраси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Кафедра профессор – ўқитувчилари “Болаларда туғма ва орттирилган хирургик касалликларни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш” йўналишида мавзусида илмий – тадқиқот ишларини олиб борадилар. Ушбу мавзу бўйича иккита докторлик, 5 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. 200 дан зиёд илмий ишлар чоп эттирилган, шулардан 5 монография, 10 дан ортиқ ўқув қўлланмаларини, 60 дан ортиқ ўқув услубий кўрсатмалар чоп қилинган. Кафедра аъзолари республика, шаҳар, туман ва филиал томонидан ташкил қилинадиган оммавий, маънавий – маърифий, жамоатчилик ишларида фаол қатнашиб келмоқдалар.
Кафедрада ҳозирги кунда жами 16 нафар профессор – ўқитувчилар, шулардан 2 нафар фан доктори, 5 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатмоқдалар.

Профессор ўқитувчилар таркиби
- Сўнги янгиликлар
-
17.11.2026Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда
-
03.11.2026Урганч давлат тиббиёт институтида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув машғулотлари давом этмоқда
-
24.10.2026Меҳр улашиб, эзгулик сари!
-
20.10.2026“Ёшлар коррупцияга қарши”
-
31.07.2026Урганч давлат тиббиёт институти TalabaExpo–2026 кўргазмасида ўзини муносиб тарзда намойиш этди
-
29.07.2026Урганч давлат тиббиёт институти халқаро ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда
-
08.04.2026Талабалар баҳори – 2026
-
04.04.2026Урганч давлат тиббиёт институти талабалари Ёшлар маркази ҳудудида ташкил этилган ҳашарда иштирок этмоқдалар
-
11.03.2026“Киберхавфсизлик ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш концепцияси” мавзусида ахборот-маърифий тадбир бўлиб ўтди
-
10.03.2026«Ёшлар — гиёҳвандликка қарши!» мавзусида «Энг яхши расмлар» танлови
-
Барчасини кўриш














