Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Меҳр улашиб, эзгулик сари!

Меҳр улашиб, эзгулик сари!

Урганч давлат тиббиёт институти Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти координаторлари ва волонтёрлари томонидан Мурувват уйига меҳр-оқибат ва саховат ташрифи уюштирилди.

Ташриф давомида Мурувват уйи вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилиб, самимий суҳбат ва эзгу тилаклар улашилди. Ёшларимиз меҳр ва эътибор кўрсатиб, эзгу дуолар олиб қайтдилар.

 

Шунингдек, институт ҳудудида ободонлаштириш ва тозаликни таъминлаш мақсадида ҳашар ташкил этилиб, волонтёрлар фаол иштирок этдилар.

 

Меҳр улашиш — энг катта саховат! Эзгулик йўлида қилинган ҳар бир қадам қалбларга қувонч, ҳаётга файз бағишлайди.


Абидов
24.10.2026