Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Инглиз тили кафедраси

Бабаджанова Умида Баходировна

Кафедра мудири

            Урганч давлат тиббиёт институти Инглиз тили кафедраси 2019 йил институт ректорининг буйруғига асосан ташкил қилинди. Кафедрага Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Бабаджанова Умида Баҳодировна мудир этиб тайинланди. Ўтган 7 йил давомида, кафедрада ўқув,ўқув-услубий,илмий тадқиқот,маънавий-маърифий тарбиявий ва устоз шогир ишлари йўлга қўйилиб,самарали тарзда амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Тиббиётда хорижий тил фанидан 1, 2, 3 курс талабалари учун наъмунавий дастур асосида ўқув қўлланма,ўқув услубий қўлланма,мажмуалар яратилди.
            Кафедра фаолияти давомида 3 нафар инглиз тили ўқитувчилари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига эгалар ва ҳозирда докторлик диссертациялари устида изланмоқдалар. Кафедранинг 8 нафар ўқитувчилари айни кунларда илмий тадқиқот ишлари устида изланишлар олиб бормоқдалар. Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан 10 дан зиёд монография, ОАК эътироф этган илмий журналларда мақолалар чоп этилди. Шу билан бирга кафедра ўқитувчилари доимий равишда халқаро ва республика миқиёсда ўтказиладига илмий-амалий конференцияларда иштирок этиб келмоқдалар.
            Кафедрада маънавий-маърифий ишлар ҳам самарали тарзда олиб борилмоқда. Буни кафедра ўқитувчилари томонидан ташкил этилган қизиқарли тадбирлар,кўргазмалар ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида олиб борилаётган Спеакинг клублар,тўгараклар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.