Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Болалар жарроҳлиги, анестезиология ва реаниматология кафедраси

Сапаев Отабек Кодирович

Заведующий кафедрой, доктор медицинских наук

1-Тошкент Давлат тиббиёт институти Урганч филиали директори, т.ф.д., профессор Р.Д.Қурбановнинг 1994 йил 10-февраль 17–сонли буйруғига асосан «Болалар хирургияси» кафедраси Вилоят болалар клиник шифохонаси базасида ташкил қилинган.

Кафедрага 1994-1996 йилларда т.ф.н., доцент Утегенов Нурлепес, 1996-1998, 2011-2012 йилларда  т.ф.н., доцент Оллабергенов Одилбек Тажиддинович, 1998-2011 йилларда т.ф.н., доцент Худайберганов Рустам Тангрибергановичлар мудирлик қилганлар.

2012 йил 3 сентябрдан хозирги кунгача т.ф.д., доцент Сапаэв Отабек Қодирович кафедра мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Кафедра 2011-2012 йилларда “Болалар жаррохлиги ва онкология” кафедраси бўлиб, 2013-2016 йилларда “Болалар жаррохлиги, анестезиология ва реаниматология, стоматология” кафедраси ва 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб “Болалар жаррохлиги, анестезиология ва реаниматология”  кафедраси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Кафедра профессор – ўқитувчилари “Болаларда туғма ва орттирилган хирургик касалликларни  ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш” йўналишида мавзусида илмий – тадқиқот ишларини олиб борадилар. Ушбу мавзу бўйича иккита докторлик, 5 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. 200 дан зиёд илмий ишлар чоп эттирилган, шулардан 5 монография, 10 дан ортиқ ўқув қўлланмаларини, 60 дан ортиқ  ўқув услубий кўрсатмалар чоп қилинган. Кафедра аъзолари республика, шаҳар, туман ва филиал томонидан ташкил қилинадиган оммавий, маънавий – маърифий, жамоатчилик ишларида фаол қатнашиб келмоқдалар.

Кафедрада ҳозирги кунда жами 16 нафар профессор – ўқитувчилар, шулардан 2 нафар фан доктори, 5 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатмоқдалар.