
Урганч давлат тиббиёт институти халқаро ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда!

📅 2026-йил 28–29-июль кунлари Қирғиз Республикасида ИИИ Ўзбекистон–Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорлари форуми бўлиб ўтди.
👨⚕️ Мазкур нуфузли форумда Урганч давлат тиббиёт институти ректори Рузибаев Рашид Юсупович ҳам иштирок этди.
🤝 Форум доирасида Урганч давлат тиббиёт институти ҳамда Бишкек шаҳридаги И.К. Ахунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академияси ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган 5 йиллик дастурларни ўз ичига олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
📌 Меморандум доирасида:
🔹 Қирғизистондан УрДТИда таҳсил оладиган талабалар сони оширилади;
🔹 талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг академик мобиллиги дастурлари кенгайтирилади;
🔹 қўшма илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилади;
🔹 ҳаммуаллифликдаги илмий мақолалар ҳамда халқаро грант лойиҳалари йўлга қўйилади.
🌐 Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш – таълим сифати, илм-фан тараққиёти ва инновацион ривожланиш йўлидаги муҳим қадам!





