Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Урганч давлат тиббиёт институтида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув машғулотлари давом этмоқда

Урганч давлат тиббиёт институтида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув машғулотлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Урганч давлат тиббиёт институти талаба-ёшлари Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси электрон платформаси орқали ўқитилмоқда.

Хусусан, 2 ноябрь куни Даволаш-2 факультетининг 1-босқич талабаларига навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди. Машғулотни Коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс назорат» тизимини бошқариш бўлими бошлиғи М. Жуманиёзов махсус ишлаб чиқилган мавзулар асосида олиб борди.

Шунингдек, дарс давомида «Виждон саратони» номли видеоролик намойиш этилди.


Абидов
03.11.2026