Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

2025-йил 25-август куни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида 2025–2026-ўқув йили битирувчи талаба-ёшлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 14-февралдаги ПҚ-61-сонли Қарори ижроси доирасида ўтказилди.

Мазкур учрашувда ТТА Урганч филиали директори Р.Й.Рузибаев, “БАБЙ МЕД КЛИНИКА” МЧЖ раҳбари Н.У.Шарипов, “АЗЗА МЕД” МЧЖ таъсисчиси А.Ш.Матякубов, Ўзбекистон Республикаси Миллий банки Хоразм вилояти бошқармаси кредит портфелини бошқариш бўлими бошлиғи С.Р.Сабиров ҳамда “Келажакка қадам” шўбаси лойиҳа менежери У.К.Бекмонов иштирок этдилар.

 

Тадбир давомида битирувчи талабаларнинг келгусидаги касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва келажак режалари бўйича фойдали маслаҳатлар берилиб, таклифлар берилди.


Абидов
25.08.2025