Skip to main content

Сайт синов режимида ишламоқда

Янги функциялар аста-секин қўшилади

Режа-молия бўлими

Адамбаев Кудратбек Артикович

Бўлим бошлиғи

Урганч давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг молиявий, бюджет ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ижро этиш, “Таълим тўғрисида”ги қонун, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибига оид нормативлар ва бошқа молиявий йўриқномаларда белгиланган вазифаларни амалга оширишни таъминлаш, институтнинг келгуси молиявий давр учун харажатларини режалаштириш, иқтисодий кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда молиявий ресурслардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Режа-молия бўлими фаолият юритади.

Бошқарувнинг мақсадлари ва функциялари

Режа-молия бўлимининг асосий мақсади — институтнинг таълим, илмий ва маъмурий-хўжалик фаолиятини молиявий режалаштириш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар сметасини шакллантириш, даромадлар ва харажатларнинг мувозанатини таъминлаш ҳамда молиялаштириш жараёнларини ташкил этишдан иборатдир. Жорий ва истиқболли режалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигининг меъёрий тамойиллари асосида ишлаб чиқилади.

Режа-молия бўлими бошлиғининг асосий вазифалари ва функциялари:

  • Бўлимнинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш ҳамда мувофиқлаштириш;
  • Бўлимнинг йиллик ва истиқболли иш режаларини тузиш, уларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
  • Бўлим мақсадларидан келиб чиқиб институтнинг таркибий тузилмалари, факультетлар ва кафедралар фаолиятини молиявий-иқтисодий жиҳатдан мувофиқлаштириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг таълим ва молия соҳаларига оид қонунлари, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари, шунингдек, институт ректори буйруқлари ҳамда Илмий кенгаш қарорларининг ўз муддатларида сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
  • Янги молиявий йил учун институтнинг бюджет ва тўлов-контракт (бюджетдан ташқари) маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • Профессор-ўқитувчилар, илмий, маъмурий ва хўжалик ходимларининг иш ҳақи, талабалар стипендияси ва бошқа тенглаштирилган тўловларининг тўғри ҳисобланиши ҳамда фонд маблағларини таҳлил қилиб бориш;
  • Тасдиқланган штат нормативлари ва мезонлар асосида институтнинг штатлар жадвали ва ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш ҳамда унга тегишли ўзгартиришларни киритиш;
  • Маъмурий-бошқарув, ўқув-ёрдамчи, хўжалик ва профессор-ўқитувчилар таркибини кадрлар нормативлари асосида тўғри тарифлаштиришни амалга ошириш;
  • Институтнинг барча соҳалари бўйича молиявий ҳолатининг чуқур иқтисодий таҳлилини олиб бориш ва молиявий барқарорликни таъминлаш;
  • Қўшимча таълим хизматлари, табақалаштирилган тўлов-контракт ва бошқа пуллик хизматлар калькуляцияси ва нархини ҳисоблаб чиқиш;
  • Харажатлар сметасида кўзда тутилган 4-гуруҳ (бошқа харажатлар) бўйича тўловларнинг мақсадли ва самарали амалга оширилишини таҳлил қилиш;
  • Моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимлаш бўйича таклиф ва ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ҳамда раҳбариятга киритиш;
  • Факультет ва кафедраларнинг ўқув юкламасини аниқлаш ҳамда соатларнинг тақсимланишини иқтисодий ва штат бирликлари нуқтаи назаридан таҳлил қилиб бориш;
  • Бухгалтерия бўлими ва институтнинг бошқа барча таркибий бўлинмалари билан ажратилган маблағлардан оқилона, шаффоф ва самарали фойдаланиш бўйича доимий ҳамкорликни олиб бориш.

Ходжаниязова Зухра Кузиевна

Экономист

Давлатназаров Дониёр Гайрат угли

Экономист